"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.
Маълумотларга кўра, 23 ёшли англиялик футболчи турнирнинг еттита ўйинидан олтитасида иштирок этиб, учта гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган. Палмер улардан иккитасини турнир финалида киритди. Умуман олганда, футболчи ўтган мавсумда 53 та ўйинда иштирок этиб, 20 та гол урган ва 14 та голли узатмани амалга оширган.
Палмер, шунингдек, лондонликлар Франциянинг "ПСЖ" клубини мағлуб этган (3:0) финал ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Челси" бу кўрсаткич бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллаб, тарихда иккинчи марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Турнирда фақат “Барселона” (3) ва “Реал Мадрид” (5) клублари кўпроқ ғалаба қозонишган. “Кўклар” биринчи марта 2021 йилда кубокни қўлга киритишганди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.