Туркия Покистонда содир бўлган сўнгги террор ҳужумларини кескин қоралади

Туркия Покистонда содир бўлган сўнгги террор ҳужумларини кескин қоралади

Туркия сўнгги пайтларда Покистонда содир бўлган террор хуружларига кескин қарши. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

«Биз Покистонда сўнгги пайтларда содир бўлган терактларни кескин қоралаймиз. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», — дейилади хабарда.

Туркия терроризмга қарши курашда Покистон халқини ҳар доим қўллаб-қувватлайди, шунингдек, хавфсизлик ва барқарорлик соҳасида қардош Покистонни қўллаб-қувватлашда давом этади”, — дейилади вазирлик хабарида.

26 март куни Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир этилган ҳужумда беш нафар хитойлик ва бир покистонлик ходим ҳалок бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!