Туркия мусулмонларнинг ҳимоячисими?

Туркия мусулмонларнинг ҳимоячисими?

Туркия НАТО ва исроил ўртасидаги ҳамкорликка тўсқинлик қилмоқда.

Туркия октабр ойидан бери Ғазодаги уруш туфайли НАТО ва исроил ўртасидаги ҳамкорликка тўсқинлик қилмоқда. Анқара можаро тугамагунча альянс исроил билан шерик сифатида алоқа қилмаслигини таъкидламоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар берди.

Босқинчи исроил НАТО ҳамкори мақомига эга ва ҳарбий альянс ва унинг айрим аъзолари, хусусан, энг йирик иттифоқчиси АҚШ билан яқин муносабатларни ривожлантирган.

Бироқ Анқара исроилнинг «геноцид» деб атаган Ғазога бостириб киришини қаттиқ танқид қилиб, ўзаро савдони тўхтатди. У, шунингдек, кўплаб Ғарб иттифоқчиларини исроилни қўллаб-қувватлаганликлари учун танқид қилди.

Туркия ўтган йилнинг октабр ойидан бери исроилнинг Ғазода фаластинликларни қирғин қилишини НАТОнинг таъсис тамойилларини бузиш сифатида баҳолаб, НАТОнинг исроил билан барча алоқаларига, жумладан, қўшма йиғилиш ва ҳарбий машғулотларга вето қўйган.

Маълумотларга кўра, Туркия бу позициясини сақлаб қолади ва босқинчи исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари халқаро ҳуқуққа зид эканлигига ишончи комил бўлгани учун қирғин тугамагунча исроилга НАТО билан ҳамкорликни давом эттириш ёки ривожлантиришга рухсат бермайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!