Туркия Ғарб учун Шарқдан юз ўгирмайди — Эрдўған

Туркия Ғарб учун Шарқдан юз ўгирмайди — Эрдўған

“Туркия ўзининг географик, инсоний, иқтисодий ва тарихий алоқалари туфайли бир блокка сиғдириб бўлмайдиган давлатдир, Ғарб дунёси билан алоқаларни яхшилаш биз учун қанчалик муҳим бўлса, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳам бирдек муҳим. Биз ҳеч кимнинг бизни тор чегаралар ичига киритишига йўл қўймаймиз, биз Ғарб учун Шарқдан юз ўгирмаймиз ва Шарқ учун Ғарбни эътиборсиз қолдирмаймиз", - деди Эрдўған вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг халққа мурожаатида.

Шунингдек, Туркия президенти, Анқара сўнгги 22 йил давомида, олдин Туркияга муросасиз бўлган кўплаб давлатлар билан, ўзаро яхши муносабатларни ўрната олганини ҳам қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!