Турк киноси юлдузи Ҳанде Эрчел сўнгги олти ойда қанча гонорар олгани маълум бўлди

Турк киноси юлдузи Ҳанде Эрчел сўнгги олти ойда қанча гонорар олгани маълум бўлди

Ҳар куни замонавий ва гўзал аёл имижини сақлаб қолиш учун машҳурлар касбий фаолияти давомида кундалик ҳаётини бутунлай ўзгартириши, доимий таълим олиши, саломатлик ва ташқи кўриниш масаласида мукаммал бўлишга ҳаракат қилиши, ўзининг хулқ-атвор ва одатларига эътиборли бўлиши ҳамда турмуш тарзини кино карьерасига мослаштириши лозим.

Ҳанде Эрчел бўлиш осонми?

Барча учун севимли ва жозибали актриса бўлиш осон эмас, бу касб худди омон қолиш ўйинига ўхшайди: экрандаги қаҳрамонни севадиган жамият бир лаҳзада унинг заиф томонлари ва хатолари сабабли юлдуздан бутунлай юз ўгириши мумкин, чунки машҳурларнинг хато қилиши доим ўта кескин ва салбий қабул қилинади, уларга хато қилиш ҳуқуқи берилмайди. Актрисалар улар ҳақидаги интернетдаги майда ғийбатлар, турли муҳокамаларни эшитиб, доимий стрессда яшашга мажбур.

Миллионлаб инсонлар орзу қилган юқори даромад ва дабдабали турмуш тарзи нафақат молиявий мустақиллик ва кенг имкониятларни, балки ҳасад, туҳмат, тузоқ, тўсиқлар, янги шартномалар учун чексиз пойга ва баъзан шафқатсиз синовларни ҳам англатади.

Турк кино юлдузи Ҳанде Эрчелга қараб бундай машҳурлик ва улкан давлатга актриса жуда осонлик билан эришгандек туюлади. У нафақат турк кино саноатида, балки бутун дунёдаги энг гўзал ва нафосатли актрисалардан бири. У “Қузғун”, “Чуқур”, “Ижарадаги севги”, “Қалбим эшигини қоқ”, “Гунеш қизлари” ва яна кўплаб лойиҳалар орқали танилган.

Ҳанде бадавлат оилада туғилган. Ота-онасидан эрта ажралган ва унга катта мерос қолган. Актрисалик ва моделлик фаолияти унга яхши даромад олиб келган. Ҳозирда актриса 249 миллион турк лирали (8 миллион доллар) активга эга.

Сўнгги ярим йил ичида таниқли актриса реклама шартномалари ва телесериалларда суратга тушиш учун олган гонорарлари ҳисобига рекорд даражадаги бойлик орттирди.

Müge Dagestani таҳлилий сайти маълумотларига кўра, Ҳанде Эрчел чўмилиш кийимлар рекламасидан 300 минг доллар, Pomellato заргарлик буюмлари дўкони рекламасидан 600 минг доллар ва косметика рекламасидан 200 минг доллардан ортиқ даромад олган.

Шунингдек, актриса иштирок этган ҳар бир фестивал ва тадбирдан 100 мингдан 150 минг долларгача ҳақ олган. Бундай катта миқдордаги қўшимча даромад Ҳанде Эрчелнинг турк кино оламидаги энг нуфузли ва изланувчан актрисалардан бири эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Бундай ажойиб муваффақиятнинг сири нафақат унинг табиий гўзаллигида, балки катта меҳнатда ҳамдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!