ФИБ Қува туманлараро судининг 25.04.2024 йилги ижро варақасига асосан, қарздор "И.Б.Г." МЧЖдан ундирувчи "Мадад Инвест Банк" фойдасига жами 885 млн сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро иши Бюронинг Қува туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг қарздор МЧЖга қарз суммаларини ихтиёрий қоплаши учун қонун талаби асосида муддат берилган.
Бироқ, қарздорга Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қонун талаби асосида берилган ихтиёрий муддатда қарздор катта миқдордаги қарз суммаларини ундирувчи фойдасига қоплаб бермаганидан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Жумладан, қарздорга тегишли бўлган" HOVO " русумли транспорт воситасига банд солиниб, қидирув эълон қилинган эди.
Қидирувдаги мазкур транспорт воситаси айни кунларда Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимдлари томонидан ўтказилаётган тунгги рейд тадбирлари давомида Фарғона тумани “Аввал” МФЙ кўчаларида ҳаракатланаётган пайтида ушланиб, кейинги ижро ҳаракатларини олиб бориш учун жарима майдонига жойлаштирилди.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .