Тула Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Тула Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Тула бу Россиянинг саноати ривожланган вилояти. Биз Ўзбекистонга турли ускуналар етказиб беришдан манфаатдормиз. Шу сабабли ҳам биз учун Иннопром кўргазмаси жуда муҳим. Биз бу ерда ўзимизнинг кичик, ўрта ва йирик саноат корхоналаримиз билан фаол иштирок этмоқдамиз, - дейди вилоят Саноат ва савдо вазири Вячеслав Романов.

Бу сафар биз бу ерга 15дан ортиқ корхоналарни олиб келганмиз. Улар орасида темир йўл, энергетика ва газ-нефт соҳалари учун турли ускуналар ишлаб чиқарувчилари бор.

Биз қисқа вақт ичида жуда кўп музокаралар ўтказишга муваффақ бўлдик ва уларнинг натижаларини ижобий баҳолаймиз. Бир қатор дастлабки келишувларга эришилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!