Трамп Туркияда озод қилинган пастор билан учрашади

Трамп Туркияда озод қилинган пастор билан учрашади

АҚШ президенти Доналд Трамп, Туркияда озод қилинган пастор Эндрю Брансон Оқ Уйга ташриф буюриши хақида баёнот берди. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

Американинг президенти сўзларига кўра, Брансон аллақачон Туркиядан чиқиб кетган. Трампнинг айтишича, пастор Германияда "тўлиқ текширувдан ўтиш" учун тўхтаб ўтади.

"Шундан сўнг, у Оқ Уйга келиши мумкин, эҳтимол шанба куни", - дейди Трамп.

Авваллроқ, АҚШ Давлат Департаменти Туркияни Брансон озод қилинганидан кейин барча америкаликларни ҳам озод қилишга чақирган эди.

Manba: ufq.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!