Трамп: Марокаш ҳам Исроилни расман тан олди

Трамп: Марокаш ҳам Исроилни расман тан олди

Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Суданнинг ортидан Марокаш ҳам Исроилни расман тан олди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп "Твиттер"даги саҳифаси орқали маълум қилди. 

Трампнинг ёзишича, Марокаш ва Исроил ўзаро дипломатик алоқа ўрнатиш масаласида келишиб олган. Работ ва Тель-Авив шаҳарларида ҳар икки давлатнинг алоқа офислари очилади, келгусида бу офислар элчихоналарга айланади. Бундан ташқари, давлатлар ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади. 

Шундай қилиб, сўнгги тўрт ойда тўртинчи араб давлати Исроилни тан олди. 

Марокашнинг ушбу қадами жавобсиз қолмади: АҚШ Работнинг Ғарбий Саҳрои Кабирдаги суверенитетини тан олди. “Марокаш Қўшма Штатларни 1777 йилда тан олган. Шундай экан, уларнинг Ғарбий Саҳрои Кабирдаги северенитетини тан олишимиз ўринли бўлади”, – дея ёзди Трамп "Твиттер"да. 

Айни пайтда Марокаш Ғарбий Саҳрои Кабир ҳудудининг 80 фоизини назорат қилади. Работ ҳам, 1976 йилда Саҳро Араб Демократик Республикасини тузган Ғарбий Саҳрои Кабир халқ озодлик фронти (Полисарио) ҳам ҳудудга даъвогарлик қилади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!