Трамп иккинчи муддатга сайланадими?

Трамп иккинчи муддатга сайланадими?

SSRS Мустақил тадқиқот хизмати амалдаги АҚШ президенти Доналд Трампнинг 2020 йилги сайловларда ғолиб чиқиши чиқмаслиги юзасидан  сўровнома ўтказди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда. 

Унга кўра, иштирокчиларнинг 54 фоизи Трампнинг ғалабасини башорат қилган бўлса, 41 фоиз киши эса қарши овоз берган. 5 фоиз қатнашчи мазкур масала юзасидан изоҳ бера олмаслигини маълум қилган. 

Қатнашчиларнинг 34 фоизи демократлар партиясини, 27 фоизи республикачиларни қўллаган, 39 фоизи эса иккаласини ҳам қўлламаган. 

2020 йилги президентлик сайловлари кампанияси келаси йил февралдан бошланади. Сайловлар 2020 йил 3 ноябрга белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!