Доналд Трампнинг асосий маслаҳатчиларидан бири журналистни Ямандаги ҳутийларга зарба бериш масаласини муҳокама қилиш учун махфий суҳбатга таклиф қилгани маълум бўлгач, Қўшма Штатларда катта жанжал авж олди. Президентнинг ўзи ҳали АҚШда ҳеч кимни жазолагани йўқ, лекин ғазабини европалик иттифоқчиларидан чиқарди.
"Ҳа, менимча, улар паразит бўлган. "Европа Иттифоқи савдода биз учун даҳшатли бўлди", деди Трамп матбуот анжуманида.
Ғазаб вице-президент Ж.Д.Вэнс, Мудофаа вазири Пит Хегсет, Давлат котиби Марко Рубио ва бошқаларни ўз ичига олган гуруҳ суҳбатидан келиб чиқди. Масалан, ёзишмаларда: “Мен ҳам Европа паразитизмидан нафратланаман.
Журналистнинг кириши учун масъулиятни маслаҳатчи Майк Валс ўз зиммасига олди ва у суҳбатни ўзи яратганини айтди. Энг ёмони, муҳокама махфий ёзишмалар учун мўлжалланмаган Сигнал иловасида бўлиб ўтди.
Адвокатларнинг таъкидлашича, иштирокчилар 1917 йилги АҚШнинг жосуслик тўғрисидаги қонунини бузган бўлиши мумкин. Унда "АҚШнинг ташқи алоқаларига путур етказувчи ҳаракатлар" учун умрбод қамоқ жазосигача жазо назарда тутилган.
Чат иштирокчиларининг кўпчилиги аввалроқ Обама-Байден маъмуриятини махфий маълумотларга “бепарволик билан муносабатда бўлиш”да айблаган эди. Энди демократлар расмий текширув ўтказилишини талаб қилмоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский, агар у Европа интеграциясига таҳдид соладиган бўлса, унинг мамлакати ўз табиий ресурслари бўйича ҳеч қандай келишув имзоламаслигини айтди.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...