Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўз иш кўламини ва ходимлар сонини, шу жумладан, юқори бошқарув даражасида қисқартиришни кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бундай чоралар энг йирик ҳомий бўлган АҚШнинг ташкилотдан чиқиши фонида молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар туфайли кўриб чиқилмоқда.
ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус ўз баёнотида Вашингтоннинг қарори мудофаа харажатларини ошириш учун бошқа мамлакатларнинг ёрдамини қисқартириш билан биргаликда "вазиятни сезиларли даражада оғирлаштирганини" таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШни ЖССТдан чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. АҚШ раҳбари маъмурияти ўз қарорини "COVID-19 пандемиясига нотўғри муносабат" ҳамда бошқа глобал соғлиқни сақлаш инқирозлари билан изоҳлади.
Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзиньпин Ҳиндистонни янада яқинроқ ҳамкорликка даъват этиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар уларнинг рамзий ҳайвонлари - "аждаҳо ва фил рақси"га ўхшаши кераклигини таъкидлади.
Бирлашган Араб Амирликлари қонунчилигига кўра, ўлим жазоси ҳукмлари устидан автоматик равишда апелляция қилинади ҳамда кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Федерал Олий суднинг жиноят ишлари бўйича коллегиясига юборилади, деб ёзди агентлик.
Россия президенти Владимир Путин Кремлда Москвага ташриф буюрган Босния ва Герсеговина таркибидаги Серб Республикаси президенти Милорад Додикни қабул қилди.
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига АҚШ билан ноёб ер металлари бўйича келишув Украинанинг Европа Иттифоқига йўлига зид бўлмаслиги кераклигини айтди.
Расмийларнинг тахминларига кўра, Нанкай ер ёриғи ҳудудида йирик зилзила содир бўлган тақдирда 298 минг киши қурбон бўлиши, мамлакатнинг иқтисодий йўқотишлари эса 1,81 триллион долларга етиши мумкин.
Reuters агентлигининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, ҳарбий самолётлар Ливан пойтахти узра пастдан учиб ўтган ва бутун шаҳарда кучли портлашлар эшитилган.