Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракатининг ҳутий исёнчилари сўнгги 24 соат ичида Американинг USS Harry Truman авиаташувчи кемасига уч марта ҳужум қилди. Бу ҳақда исёнчилар томонидан тузилган қуролли кучлар вакили Яҳё Сария маълум қилди.
"Охирги 24 соат ичида қуролли кучларимиз Қизил денгизда АҚШнинг "USS Harry Truman" авиаташувчи кемаси бошчилигидаги душманнинг учта жанговар кема гуруҳини жалб қилди. Операцияда ракета кучлари, учувчисиз самолётлар ва денгиз кучлари иштирок этди, улар бир нечта қанотли ракеталар ва учувчисиз учоқлардан фойдаланган", - деди ҳаракат вакили хусийларга тегишли Al Masirah телеканалида.
15 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп Яман ҳудудининг учдан бир қисмини назорат қилаётган исёнчиларга қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. У бу қарорини хусийларнинг Қизил денгиз ва Адан кўрфазидаги тижорат кемаларига ҳужуми билан изоҳлади. Операция Қизил денгизда жойлашган USS Harry Truman самолёт ташувчи гуруҳини ўз ичига олади. У Ямандаги "Ансор Аллоҳ" ҳаракати назорати остидаги ҳудудларга мунтазам зарбалар бериб туради.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
"Европа таажжубда, Доналд Трамп Россияни улар учун хавф деб ҳисобламаса, нима учун NATO аъзоларидан Ялпи ички маҳсулотларнинг 5 фоизини мудофаа харажатларига сарфлашни талаб қилмоқда?"
Шунингдек, юристконсульт муқаддам ўзининг воситачисидан олган 50 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини компенсация маблағининг ўтказилиш жараёнини тезлаштириб бериши учун Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг бош мутахассисига берганлиги маълум бўлди.
Россия президенти Владимир Путин Кремлда Москвага ташриф буюрган Босния ва Герсеговина таркибидаги Серб Республикаси президенти Милорад Додикни қабул қилди.
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига АҚШ билан ноёб ер металлари бўйича келишув Украинанинг Европа Иттифоқига йўлига зид бўлмаслиги кераклигини айтди.
Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзиньпин Ҳиндистонни янада яқинроқ ҳамкорликка даъват этиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар уларнинг рамзий ҳайвонлари - "аждаҳо ва фил рақси"га ўхшаши кераклигини таъкидлади.
Расмийларнинг тахминларига кўра, Нанкай ер ёриғи ҳудудида йирик зилзила содир бўлган тақдирда 298 минг киши қурбон бўлиши, мамлакатнинг иқтисодий йўқотишлари эса 1,81 триллион долларга етиши мумкин.