Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара Сурия халқини янги вазирлар маҳкамаси тузилгани билан табриклаб, уни яратиш ва ўзгариш ҳукумати деб атади.
Бу ҳақда у "Қаср аш-Шаб" саройида бўлиб ўтган тантанали тадбирда сўзлаган нутқида маълум қилган. Сурия президентининг нутқи Al Hadath телеканали томонидан намойиш этилмоқда.
"Мамлакатимиз яхши келажак сари йўлда янги тарихий даврга қадам қўймоқда", — деди ал-Шара. "Биз қайта қуриш ва ислоҳотларни амалга оширадиган яратиш ва ўзгартириш ҳукумати тузилганини эълон қиламиз."
"Мен Сурия халқини миллат ва ҳар бир фуқаро манфаатларини кафолатлайдиган кучли ва барқарор давлат қуриш бошланишига ишонтириб айтаман", - дея таъкидлади ал-Шара. "Мен ҳаммани қўл қовуштириб, биз муносиб Сурия учун ҳаракат қилишга чақираман" - деди. Президент барча давлат иши шаффоф бўлишини таъкидлади. "Биз коррупциянинг давлат институтларига кириб келишига йўл қўймаймиз".
Ўтиш даври ҳукуматининг Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари Асад Ҳасан ал-Шибоний ва Мудофаа вазирлиги раҳбари Мурҳаф Абу Қаср янги вазирлар маҳкамасидаги ўз лавозимларини сақлаб қолди. Маросимда ҳар икки вазир нутқ сўзлади. Бош разведка хизмати раҳбари лавозимини эгаллаб келган Анас Ҳасан Хаттоб ички ишлар вазири этиб тайинланди.
Аввалроқ Al Hadath Суриянинг янги ўтиш даври ҳукумати 22 вазирдан иборат бўлиши ҳақида хабар берган эди. Ҳукумат ишига ал-Шаранинг ўзи раҳбарлик қилади, 13 март куни қабул қилинган конституциявий декларацияга кўра, унинг қўлида барча ижро ҳокимияти жамланган. Телеканал манбаларининг қайд этишича, ҳукумат инклюзив бўлиб, асосан технократ вазирларни ўз ичига олади. Янги вазирлар маҳкамаси 10 декабрдан бошлаб Муҳаммад ал-Башир бошчилигидаги ўтиш даври ҳукуматини алмаштиради. Суриядаги ўтиш даври беш йил давом этади, шундан сўнг умумхалқ сайловлари ўтказилади.
Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзиньпин Ҳиндистонни янада яқинроқ ҳамкорликка даъват этиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар уларнинг рамзий ҳайвонлари - "аждаҳо ва фил рақси"га ўхшаши кераклигини таъкидлади.
Урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчиларига кўра, Россия Украинада сўзсиз ўт очишни тўхтатиш учун АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан белгиланган “психологик муддат”ни қабул қилиши даргумон.
Россия президенти Владимир Путин Кремлда Москвага ташриф буюрган Босния ва Герсеговина таркибидаги Серб Республикаси президенти Милорад Додикни қабул қилди.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига АҚШ билан ноёб ер металлари бўйича келишув Украинанинг Европа Иттифоқига йўлига зид бўлмаслиги кераклигини айтди.
Расмийларнинг тахминларига кўра, Нанкай ер ёриғи ҳудудида йирик зилзила содир бўлган тақдирда 298 минг киши қурбон бўлиши, мамлакатнинг иқтисодий йўқотишлари эса 1,81 триллион долларга етиши мумкин.
Reuters агентлигининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, ҳарбий самолётлар Ливан пойтахти узра пастдан учиб ўтган ва бутун шаҳарда кучли портлашлар эшитилган.
Манба маълумотларига кўра, марказ ҳудуди устидан учувчи аппаратнинг камида беш марта учиб ўтгани қайд этилган. Ҳар бир парвоздан сўнг аппарат ҳеч қандай из қолдирмай ғойиб бўлган.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.