Трамп Coca-Cola ва бейсболга бойкот эълон қилди

Трамп Coca-Cola ва бейсболга бойкот эълон қилди

AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп америкаликларни Жоржия штатидаги янги сайлов қонунчилигига қарши чиққан компанияларни бойкот қилишга чақирди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

“Бейсбол (Бейсболнинг олий лигаси) ва эркин, адолатли сайловларга халақит берадиган барча компанияларга бойкот эълон қилинг. Coca-Cola, Delta Airlines ва бошқалар ҳам шу компаниялар сирасига киради" - деди у. Ушбу компанияларнинг штаб-квартираси Жоржияда жойлашган.

MLB янги сайлов қонуни туфайли ўйинни Aтлантадаги "Бравес" бейсбол жамоасининг уй майдонидан бошқа жойга кўчирди, деб таъкидлади манба.

Трампнинг сўзларига кўра, MLB раҳбарияти "радикал сўл демократлардан қўрқиб кетди", чунки партия қонун туфайли июль ойидаги ўйинни бошқа кунга кўчиришни талаб қилди. AҚШнинг собиқ президенти "бейсбол аллақачон катта издошларини йўқотмоқда", деб қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!