Тошкентга олиб келинаётган 315 кг сифатсиз гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди

Тошкентга олиб келинаётган 315 кг сифатсиз гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди

Сурхондарёдаги “Дарбанд” ЙПХ масканида ўтказилган рейд тадбирида 21-апрель куни соат тахминан 01:30 лар чамасида Денов-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Денов туманида яшовчи 1997-йилда туғилган фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги Cobalt автомашинаси тўхтатилди

Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят ветернария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширувда автомашина юкхонасидан 40 ёшли деновлик фуқаро S.B.ga тегишли бўлган ҳеч қандай ветеринария ҳужжатлари бўлмаган 315 кг йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулоти тегишли тартибда текширилганда эса вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораторияси хулосасига асосан истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланди.

Ҳозирда гўшт эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан тегишли тартибда маъмурий байённома расмийлаштирилган ҳамда истеъмолга яроқсиз деб топилган гўшт маҳсулоти йўқ қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!