26 октябрь куни пойтахтимизда «Янги Марказий Осиё: глобал трансформациялар давридаги хавф-хатарлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Марказий Осиё халқаро институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Германиянинг Фридрих Эберт номидаги жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Конференцияда Марказий Осиё, МДҲ, Европа Иттифоқи, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Покистон, Малайзия ва бошқа мамлакатларнинг етакчи таҳлилий марказлари раҳбарлари ва етакчи экспертлари иштирок этади. Жами 25 мамлакатдан 40 дан зиёд хорижий делегатлар иштирок этади.
Кун тартибидан минтақавий ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, бу борадаги хорижий тажрибани кўриб чиқиш, Марказий Осиёнинг замонавий жаҳон хўжалик алоқалари тизимидаги ўрни ва роли, шунингдек, минтақа маданий-сивилизацион меросининг мулоқот ва ишончни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида фикр алмашиш ўрин олган.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.