Молдова Коррупцияга қарши кураш миллий маркази 23 октябрга қадар полициядан бундай ҳуқуқбузарликлар ҳақида 350 та хабар олган ҳолда “пассив сайлов коррупцияси” моддаси бўйича жами 1 миллион лей (тахминан 52 минг евро) миқдорида жарима солди.
Молдова қонунларига кўра, “пассив сайлов коррупцияси” “ўзи ёки бошқа шахс учун сайловда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш ёки амалга оширмаслик мақсадида сайловчидан ўзига тегишли бўлмаган ҳар қандай шаклда товарлар, хизматлар, имтиёзларни шахсан ёки воситачи орқали талаб қилиш, қабул қилиш ёки олиш жинояти ҳисобланади”.
Президентлик сайловларининг биринчи босқичида ғалаба қозонган Майя Санду “демократияга мисли кўрилмаган ҳужум” уюштирилганини эълон қилди. "Бизда жиноий гуруҳ 300 минг овоз сотиб олмоқчи бўлганига оид далиллар ва маълумотлар бор. Бу мисли кўрилмаган фирибгарлик бўлиб, бундан мақсад демократияга путур етказишдир", — деб баёнот берди у.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.