Россия ва Украинанинг бир-бирининг энергетика инфратузилмаси объектларига зарба беришдан тийилиши урушнинг қизғин фазасини якунлаш йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин, деди Украина президенти Владимир Зеленский Financial Times нашрига берган интервьюсида.
"Энергетика хавфсизлиги бўйича қарор қабул қилиниши мумкин. Бошқача айтганда, биз уларнинг энергетика инфратузилмаси объектларига ҳужум қилмаймиз, улар бизникиларга ҳужум қилмайди. Бу урушнинг қайноқ фазасини тугатиши мумкинми? Ўйлайманки, ҳа," - деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Россия билан энергетика, шунингдек, Қора денгиздаги савдо кемаларига зарба беришдан воз кечиш бўйича келишувлар Москва урушни тугатишга тайёрлигидан далолат бериши мумкин. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Россиянинг музокараларга очиқлиги "биринчи навбатда АҚШдаги сайловларга боғлиқ."
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.