Кубадаги аҳоли пунктларининг 70 фоизида электр таъминоти тикланди.
"Кетма-кет иккита узилишлардан сўнг мамлакатда энергия қайта тикланди", деб хабар бермоқда Reuters. Ҳукуматнинг электр тармоқлари оператори Гавананинг баъзи ҳудудларида электр таъминоти 21 октябрда тикланганини эълон қилди. Reuters агентлигининг қайд этишича, шаҳарнинг энг камбағал маҳаллаларида бир неча бор норозилик намойишлари бўлиб ўтган.
Бироқ, “Оскар” тўфони кучли сув тошқинига сабаб бўлган ва жиддий зарар етказган жануби-шарқий Гуантанамо провинциясида электр таъминоти ҳали тиклангани йўқ. Ҳудудда дарахтлар қулаган, электр узатиш линиялари шикастланган. Табиий офат қурбонлари сони етти кишига етди, улар орасида беш ёшли бола ҳам бор. Тўфон таъмирлаш ишларига ва электр энергиясини тиклашга халақит бермоқда.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.