Мирзиёев: Биз Ғазо ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани қалбимиздаги оғриқ ҳисси билан қабул қиляпмиз...

Мирзиёев: Биз Ғазо ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани қалбимиздаги оғриқ ҳисси билан қабул қиляпмиз...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни “БРИКС плюс” саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин раислигида ўтказилган тадбирда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинипин, Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса, Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян, Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Фам Минь Тинь, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, бошқа бир қатор давлатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмаларнинг раҳбарлари ҳамда юқори даражали вакиллари иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, инклюзив ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, шунингдек, глобал ва минтақавий сиёсатнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “БРИКС плюс” форматидаги учрашувлар глобал ривожланишнинг долзарб масалаларида кенг мулоқот ва очиқ муҳокамалар учун муҳим эканини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари бугунги кунда дунё жадал бўлиниб бораётганини, инсонларга улкан азоб-уқубатлар, оғир изтироб ва ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотишлар келтираётган уруш ва можаролар сони ортаётганини афсус билан қайд этди.

– Жаҳон иқтисодиёти ва савдосининг парчаланиб бораётгани тенгсизлик, технологик узилишлар ва протекционизмни кучайтирмоқда. Мамлакатлар ўртасида янги тўсиқлар вужудга келмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бундай шароитда тенг ҳуқуқлилик, блоклардан холилик, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш, суверенитетга ва ўзининг мустақил тараққиёт йўлига эга бўлиш ҳуқуқига ҳурмат каби тамойилларга асосланиб ҳаракат қилаётган БРИКС ўзини кўп томонлама ҳамкорлик ва шерикликнинг нуфузли ва ривожланиб бораётган тузилмаси сифатида намоён этмоқда.

Ўзбекистон етакчиси ўзаро алоқаларнинг бундай модели БМТнинг марказий ролини сақлаган ҳолда жаҳон тартиботининг бугунгидан кўра адолатлироқ янги архитектурасини шакллантириш учун мустаҳкам асос бўлиши мумкинлигига ишонч билдирди.

Геосиёсий рақобат, миллий эгоизм ва мафкуравий қолиплардан холи бўлган, конструктив мулоқот йўли билан глобал муросага эришиш бўйича янграган даъватлар қўллаб-қувватланди.

– Жаҳондаги бошқарув институтларини ислоҳ қилиш ҳамда “Жануб – Жануб” ва “Шимол – Жануб” форматларидаги масъулиятли мулоқотларни кенгайтиришнинг вақти келди, деб ҳисоблаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон БРИКС давлатлари билан шериклик алоқаларини бундан буён ҳам фаол чуқурлаштириш, ушбу бирлашма доирасида очилаётган янги имкониятлардан самарали фойдаланиш ниятида экани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари БРИКС мамлакатларининг глобал тенгсизлик ва иқтисодиётни инклюзив йўл билан қайта тиклаш муаммоларини ҳал этиш мақсадида ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фундаментал содиқлигини қўллаб-қувватлади.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон устувор инвестициявий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун БРИКСнинг янги Тараққиёт банки билан яқин ҳамкорлик ўрнатишни режалаштирган ҳамжа инновация, рақамли иқтисодиёт, “яшил” тараққиёт ва энергетика, тўсиқларсиз электрон тижорат каби соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.

Шунингдек, Ўзбекистон БРИКС сунъий интеллект бўйича Тадқиқот гуруҳининг қўшма лойиҳаларида иштирок этиш, ЮНИДО ҳузурида ташкил этилаётган Компетенциялар марказига, шунингдек, таклиф этилаётган Инвестиция платформасига қўшилиш ниятида.

Президентимиз Ўзбекистон БРИКСдаги шериклари билан биргаликда транспорт соҳасидаги боғлиқликни кучайтириш, янги трансконтинентал йўлакларни яратиш, етказиб беришнинг ишончли логистика занжирларини шакллантириш, каботаж ташувлар тизимини ривожлантириш борасида яқиндан иш олиб боришга тайёрлигини билдирди.

Озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини бартараф этиш, соғлиқни сақлаш масалаларида ҳам ҳамкорлик қилиш муҳим экани қайд этилди.

Ташкилот доирасида ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаб, давлатимиз раҳбари барча манфаатдор мамлакатларга БРИКСнинг Ишбилармонлар кенгашига қўшилиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф этди.

Халқаро терроризм билан боғлиқ хавф ва таҳдидларга қарши курашиш ҳақида сўз юритар экан, Ўзбекистон раҳбари радикаллашув ва экстремистик ғояларнинг, аввало, ёшлар ўртасида тарқалишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Яқин Шарқдаги можаро тобора кескинлашиб бораётгани, бу минтақа қўшни мамлакатлар ва йирик давлатларнинг бу можарога тортилиши билан глобал инқирознинг йирик ўчоғига айланиб бораётгани алоҳида ташвиш билан қайд этилди.

– Биз Ғазо ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани қалбимиздаги оғриқ ҳисси билан қабул қиляпмиз. Тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг бегуноҳ қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бугунги кунда ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалар экани таъкидланди.

– Исроил-Фаластин муаммосининг ягона ечими – “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўлиб қолмоқда, – деди Президент.

Афғонистон муаммосига тўхталиб, давлатимиз раҳбари ушбу мамлакатни яккалаш эмас, балки Афғонистон халқига ва унинг амалдаги ҳокимиятига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, тинч қурилиш ва тараққиётнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда ёрдам кўрсатиш умумий вазифа эканини қайд этди.

Сўзининг якунида Ўзбекистон етакчиси барқарор тараққиётнинг умумий мақсадларига эришиш учун БРИКС мамлакатлари билан яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда кузги таътил вақти эълон қилинди

10 ноябрдан навбатдаги чорак бошланади.

Эрон ўраб олинмоқда

Систан ва Балужистон вилоятлари ҳамда Хуросон-Разавийда қурилиш ишлари аллақачон бошланган.

Россия Исроилга юзланди

Москва Исроилни огоҳлантирди.

Антарктида яшил рангга айлана бошлади

Олимлар сўнгги 40 йил ичида "кўкаламзорлаштириш" майдони 10 баробар ошганини айтмоқда

Эрталабдан Исроилга юзлаб ракеталар ташланди

Ливандан Исроилнинг шимолий ҳудудларига 70 га яқин ракета учирилди.

Корейс аскарлари рус формасини кийди... Энди фронтга!

Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.

Қозоғистон шимоли одамларсиз қолиши мумкин

Бу ҳақда эксперт Қозоғистон агротехника тадқиқот университетида ўтказилган анжуманда айтиб ўтди.

Эрон огоҳлантирмоқда...

Эрон БМТ Хавфсизлик Кенгашига мактуб юборди.

"Реал Мадрид" Мбаппе билан шартнома имзолаганидан афсусда

Ромаин Молина "Реал" Килиан Мбаппе трансферидан мамнун эмаслигини айтди.

Канада: Ҳиндистон «даҳшатли хато» қилди

Ҳиндистон ҳукумати Канада хавфсизлиги ва суверенитетига шу қадар тажовузкорлик билан аралашиши мумкин деб ўйлаб, даҳшатли хатога йўл қўйди.

Дунёдаги энг кекса тимсоҳ — 1900-йилдан бери тирик ва 10 000 дан ортиқ наслнинг отаси билан танишинг

Нил тимсоҳлари Африканинг энг даҳшатли йиртқичларидан бири бўлиб, ўзининг улкан ҳажми, кучи ва яширинлиги билан машҳур.

Бугундан республикамиз ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир—қор) бўлиши кутилмоқда

Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.

Россия Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Пенсия ёши ошиши ҳақидаги гап-сўзларда жон борми?

Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон миллий жамоасининг Қатар ва КХДРга қарши ўйинлари бошланиш вақтлари

Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади.

Анқарада теракт: жанг давом этмоқда

Тирик қолган террорчилардан бири гаровга олинганларни ушлаб турибди.

Моди Қозонни тарк этди

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандҳир Жайсвал Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Анқара теракти: НАТО Эрдўған билан алоқага чиқди

"НАТО Туркия билан бирга".

Россияда BRICS саммити декларацияси эълон қилинди

Биз Фаластин давлатининг БМТ тўлақонли аъзоси бўлишини қўллаб-қувватлаймиз

Корея осмонида қирувчи самолётлар, дронлар...

Корея Республикаси ва АҚШ 110 га яқин самолёт, жумладан F-35 қирувчи самолётлари иштирокида «Озодлик байроғи» ҳаво машқларини ўтказмоқда.

Қозоғистон Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермайди

Остона бу чекловларни қўллаб-қувватламасада, Қозоғистон ҳудудидан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга қарши.

Аёллар "Ягона Россия" офисига ўт қўйди

Пермда 24 октябрга ўтар кечаси икки аёл "Ягона Россия" партияси минтақавий бўлими ҳудудига Молотов коктейлини улоқтирди.

Харрис Трампни "фашист" деб ҳисоблайди. Собиқ президент унга жавоб берди: "Бузуқ мия."

Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Камол Харрис ўз рақиби - республикачи Доналд Трампни "фашист" деб ҳисоблашини маълум қилди.

БРИКС саммити Ғарбнинг Россияни яккалаб қўйиш режаси барбод бўлганини кўрсатди - Дума спикери

Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.

Исроил армияси Ғазо марказидаги қочқинлар лагерларига зарба берди

Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.

Жиноят: Исроил бир неча юз минг ливанликларни уйсиз қолдирди

Исроил ҳужуми бошланганидан бери 420 мингдан ортиқ одам Ливанни тарк этди, 800 мингдан ортиқ ливанлик ўз уйларини тарк этган.

АҚШ Украина фонида Корея ярим оролида кескинликни келтириб чиқармоқдами?

Россия ҳам, Шимолий Корея ҳам шимоллик аскарлар Украинада жанг қилишини рад этмоқда.

Чексиз жиноятлар: Исроил Жабалия лагеридаги 20 кунлик қамалда 770 дан ортиқ одамни ўлдирди

Ғазо шимолида фуқаролик мудофааси ишлари бутунлай тўхтади - вазият ҳалокатли даражада.

Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди

Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.

Туркия оммавий ахборот воситалари Анқарадаги теракт ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар учун жазоланади

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

Лукашенконинг айтишича, Украина ҳукумати Россия билан ядровий можаро бўлишини хоҳлайди

Украина ҳукумати Россия иштирокида ядровий можаро бошламоқчи. Бундай фикрни Беларус президенти Александр Лукашенко билдирди, дея хабар беради «ТАСС» .

Эрдўған Анқарадаги терактда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сонини айтди

Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .

«Каннабис» етиштираётган фуқаронинг хонадонидан «марихуана» ҳам чиқди

Ўз истеъмоли учун «каннабис» етиштирган фуқаронинг хонадонидан «марихуана» ҳам топилди.

Лукашенко 2025 йилги сайловда иштироки бўйича жавоб берди

Беларус президенти Александр Лукашенко 2025 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашишини айтди, деб ёзади «ТАСС».

Россия Украина шарқида фронт чизиғи бўйлаб ўнлаб ҳужумлар уюштирди

Воқеалар «тезлик билан ривожланмоқда».

Шимолий Кореянинг Россияга ёрдами ҳақида нима биламиз?

Декабрга қадар Россияга 10 мингга яқин киши жўнатилиши кутилмоқда.

Германия Шимолий Корея дипломатини Украина юзасидан чақирди

Германия Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея қўшинларининг Украинага киритилиши ҳақидаги хабарлар юзасидан Пхеняннинг Берлиндаги бош дипломатини чақирди.

Босқинчилар “Ал-Ауда” касалхонасини тўлиқ тўсиб, барча тирик мавжудотни ўққа тутди

Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.

Путин BRICS саммитида иштирок этиш учун келган деярли барча етакчилар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказди

Ушаковнинг сўзларига кўра, кечки овқат давомида раҳбарлар...