Финляндия президенти: Россия иккита уруш олиб бормоқда. Бири Украинадаги кинетик, иккинчиси эса Европадаги гибрид урушдир
Финляндия президентининг айтишича, Россия иккита уруш олиб бормоқда. Бири Украинадаги кинетик, иккинчиси эса Европадаги гибрид урушдир.
Александр Стубб мамлакатнинг NATO'га содиқлигини таъкидлади, шунингдек, Украина Шимолий Атлантика иттифоқига албатта қўшилиши кераклигини қайд этди.
"Украина охир-оқибат барибир NATO'га аъзо бўлади, қачонлигини билмайман, аммо альянсга қўшилиш таклифи муқаррар бўлиши керак", —дея фикр билдирди сиёсатчи.
Финляндиянинг ҳарбий стратегиясини таърифлар экан, Стубб мамлакат ҳавода, қуруқликда ва денгизда замонавий ракета тизимларига эга эканлигини, улар “доимо Россияни тийиб туришга хизмат қилганини” таъкидлади.
"Менимча, биз NATO учун хавфсизликка муҳтож эмас, аксинча етказиб берувчимиз. Шунинг учун биз иттифоққа бундай тез қўшила олдик. Россия билан ўртамизда 1340 километрлик чегарамиз бор ва биз NATO доирасида Россиянинг ҳар қандай тажовузини қайтариш учун ҳамма нарса қиламиз. Биз ҳар қандай киберҳужумлар, саботаж, ахборот урушларини қайтаришга тайёрмиз", —дея таъкидлади Стубб.