Кремль Россиянинг Марказий Осиёдаги уруш танқидчиларнинг овозини ўчиришга уринмоқда

Кремль Россиянинг Марказий Осиёдаги уруш танқидчиларнинг овозини ўчиришга уринмоқда

Россияда ҳукуматга қарши намойишлар ўтказганликда айбланиб, қидирувда бўлган рус сиёсий фаоли Лев Скорякин 2023 йилда қўлга тушган. Унинг қўлга олиниш тафсилотлари ва Қирғизистон билан Россия ўртасидаги диссидентлар алмашинуви ҳақида «Америка овози» нашри баён қилган.

Маълум бўлишича, ўтган ёзда Қирғизистонга қочиб ўтган Скорякин, бир йил давомида камдан-кам кўриниш берган, аммо Қирғиз ҳукумати рус ҳукумати талабига биноан уни Бишкекда топиб, 2023 йил октябрида Россияга экстрадиция қилган.

Бу йилнинг бошида Германияга қочган Скорякин, Қирғиз ҳукумати янги юзни аниқлаш тизимидан фойдаланган ҳолда қаерда яшаётганини билиб олган, дейилади хабарда. Бу тизим 2023 йил июнида Россия ҳукуматининг ёрдамида ишга туширилган.

«Марказий Осиёдаги рус қочқин диссидентлари жуда эҳтиёткор бўлишлари керак ва асосий хавфсизлик қоидаларига амал қилишлари лозим. …Юзни аниқлаш тизими ҳозир ҳам Бишкекда ишламоқда», деган Скорякин.

Қирғиз Ташқи ишлар вазирлиги январь ойида бу тизим орқали 2023 йил охиригача 800 дан ортиқ оддий жиноятчилар ва 100 дан ортиқ интерпол (Халқаро жиноий полиция ташкилоти) томонидан халқаро қидирувга берилганлар ушланганини айтган. «Америка овози» нашрининг қайд этишича, 2022 йилдан бошлаб, Скорякин каби кўплаб урушга қарши фаоллар Россияда сиёсий репрессиядан қочиб, Қозоғистон ва Қирғизистонда вақтинча бошпана топган. Аммо қўлга тушиб қолиш хавфи, ўғирликлар ва экстрадициялар сабаб диссидентларга энди бу мамлакатлар хавфсиз эмас.

Россиянинг Украинага қарши тўлиқ миқёсдаги босқинидан сўнг, 2022 йилда 400,000 га яқин рус фуқароси Қозоғистонга, 445,000 дан ортиқ рус фуқароси Қирғизистонга келган. Скорякиндек, Путинга қаршилар бу мамлакатларни Ғарбга қочиш учун транзит нуқталари сифатида кўрмоқда. Қирғизистонда бўлган пайтида Скорякин Германияга кўчиш учун вақтинчалик саёҳат ҳужжати олишга ариза берган.

Қирғиз ҳукумати дастлаб рус диссидентларини кутиб олган. президент Садир Жапаров 2022 йил октябрида «Биз ҳеч қандай зарар кўрмаймиз; аксинча, биз рус муҳожирларидан кўпроқ фойда кўрамиз», дея интервью берганини хотирлаган нашр.

Москва эса 2022 йилдан бошлаб Кремль Қозоғистон ва Қирғиз ҳукуматларини рус диссидентларига қарши ҳаракат қилишга мажбурлаш учун ҳибсга олиш ва Россияга қарши оммавий намойишларни тақиқлаш чорасини кўрган. Кремль, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистонга рус диссидентлари ҳақида маълумот беришни рағбатлантирган. 2023 йил июнь ойида Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида «ўз ҳудудларида яшовчиларнинг яшаш ҳолати, фуқаролик, миграция рўйхати, виза, мулк, жиноят тарихи ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари» ҳақида маълумот алмашиш бўйича келишув имзоланган.

Келишув доирасида Россия қирғиз ҳукуматига 85,000 рус фуқароси тўғрисида маълумот берган. Қирғизистон бу хабардан фойдаланиб, 2023 йил июнь ойида Скорякин каби тўрт рус диссидентини аниқлаб, қамоққа олиш учун юзни аниқлаш тизимини ишга туширган.

Билдирилишича, Жанар Акаев, халқаро масалалар бўйича парламент қўмитаси раиси, рус хавфсизлик хизматлари Қирғизистонга босим ўтказаётганини таъкидлаган.

«Россиялик сиёсий қочқинлар Қирғизистонга келишдан тийилиши керак. Чунки рус хавфсизлик хизматлари кучли таъсир кўрсатади. Агар улар сўраса, бизнинг хавфсизлик идоралари «Йўқ» демайди. Мен билганимдек, ФСБ бу ерда эркин ишлайди», деган Акаев.

Россиянинг Марказий Осиёдаги диссидентларга қарши ҳаракатлари самарали бўлди. «Америка овози»га кўра, 2024 йил бошига келиб, Россиядан қочган юзлаб диссидентларга ёрдам берган «Тезкор жавоб бериш» нодавлат ташкилоти Қозоғистон ва Қирғизистонга одам юборишни тўхтатган. 2023 йил августида Қозоғистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Евгений Жовтис ҳибсга олинган рус фаолларининг аксарияти Қозоғистонда қонундан ташқари ҳолатда қолганини айтган.

«Уларни судлаш учун қонуний асослар йўқ, аммо уларни мамлакатдан чиқариш ҳам қийин. Уларнинг шахсий ҳужжатлари тугаш арафасида. Янги ҳужжат олиш учун Россия консулхонасига боришлари керак», деди Жовтис.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

Ўзбекистон Россия элчисини чақиртирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.

Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидан норози бўлди

Унинг сўзларига кўра, тиббиётга оид фанлардан кўра инглиз тили дарслари кўпроқ ўтилади

Франция Россия Ғалаба байрамига таклиф қилинмаганидан ғазабланди

Франция Россия Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларга таклиф этилмаганидан норози.

Қодировнинг аҳволи жуда оғир: у ворис қидирмоқда

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ёмонлашаётгани республикада ҳокимият алмашинуви жараёнини фаоллаштирганини "Новая газета Европа" суриштируви маълум қилди.

Қашқадарёда талабалар тренд видео олди ва,,,

Винеткага тушиш мақсадида ижтимоий тармоқларга тренд видео қилганмиз. Бу эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетибди.

Ҳабиб ЕЧЛда ким ғолиб бўлишини истаётганини айтди

Менинг фикримча, улар бу мавсумда ЕЧЛни ютишади. Агар тўғрисини гапирсам, уларнинг ғалабасини жуда хоҳлайман.

"Украиналиклар руслар босиб олган ҳудудларни де-факто беришга тайёр"

"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.

"Эл-класико"да "Реал" ҳужумида кимлар ўйнаши маълум бўлди

11 май куни "эл-класико" бўлиб ўтади, унда Ла Лига чемпионлиги тақдири ҳал бўлиши мумкин.

"Космос-482" Ерга қуламоқда

Яқин кунларда оғирлиги қарийб ярим тонна бўлган совет планеталараро космик аппарати Ерга қулайдиган бўлди.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Иш ҳафтаси расман қисқаради — маош ўзгармайди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Парад куни Қизил майдонда ҳужум бўладими?

Жаҳон етакчилари бор жойга зарба? Киев бундай таваккал қилмайди.

Рамзан Кадиров ўз лавозимидан озод этилишини сўради

Бу ҳақда “Чечня сегодня” хабар берди.

Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ: “Тезлик жуда юқори бўлган”

“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.

Шеърлар рухсатсиз ишлатилган — Ботир Қодиров жарима тўлайди

Яна бир машҳур шоир хонанда Ботир Қодиров устидан Адлияга шикоят қилди, деб хабар бермоқда Интеллектуал мулк департаменти.

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Epica автомобили ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳиндистон баҳсли Кашмирдан ташқаридаги Покистон шаҳарларига зарба берди

Покистон ҳарбийларининг нашрга маълум қилишича, зарбалар беш аҳоли пунктига — Котли, Аҳмадпур Шарқия, Музаффаробод, Баг ва Муридкега йўналтирилган.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Яман пойтахти Сана шаҳридаги аэропортни тўлиқ вайрон қилди

Бу ҳақда Исроилнинг Каn радиостанцияси хабар бермоқда.

Ҳиндистон Покистонга ракеталар билан зарба берди – нималар маълум?

Ҳиндистоннинг зарбалари жавобсиз қолмайди, деди Покистон қуролли кучлари масъули

Хитойда сайёҳлик қайиғи ағдарилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Жами 84 киши сувга тушиб кетган ва 70 киши шифохонага ётқизилган.

“Кирпи 2025”: Эстонияда кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошланди

“Кирпи 2025” – бу Британиянинг 4-бригадаси Эстония бўлинмаси таркибида шундай катта кучни жойлаштирган биринчи машқдир.

Қироллик денгиз флоти бошлиғи истеъфога чиқди

Бу ҳақда Британиянинг Financial Times нашрига қироллик мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Трамп: Канада бизнинг 51-давлатимиз бўлиши керак

"Биз Канада билан нима бўлишидан қатъий назар дўст бўламиз. Канаданинг мен учун алоҳида ўрни бор. "Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш қарорини олқишлайман", - дея хулоса қилди АҚШ президенти.

Покистоннинг Панжоб вилояти маъмурияти фавқулодда ҳолат эълон қилди

Покистоннинг Панжоб вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда минтақа ҳукумати раҳбари Бхагвант Манн баёнотига таяниб Реутерс хабар берди.

Украина 9 май куни бошқа минтақаларга зарба бериши мумкин, лекин Москвага эмас

Муваффақиятнинг пастлиги сабабли Қизил майдонга ҳужум қилишга уриниш даргумон. "Кўриб турганингиздек, Россиянинг барча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Москвани ҳимоя қилиш учун жойлаштирилган. Уриниш бўлса ҳам, муваффақиятга эришмайди".

Буюк Британия ва АҚШ тарифларини камайтириш бўйича келишувга яқин

Бу ҳақда Ҳисобот Financial Times газетаси икки давлат вакилларига таяниб хабар берди.

БМТ Бош котиби: Дунё Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликка дош беролмайди

Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнотида айтилган.

ИСПР: Ҳиндистоннинг Покистонга ракета зарбалари натижасида саккиз нафар тинч аҳоли, жумладан 3 ёшли қиз ҳалок бўлди

Бу ҳақда ИСПР бош директори Аҳмад Шариф Чаудри Pakistan Daily газетасига таяниб маълум қилди.

Чехияда Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли хазина топилди

Чехия ўрмонида олтин тангалар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг катта коллекцияси топилди дея хабар бермоқда “Fox News”.

Ўзбекистонда ноқонуний қудуқ қазиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Бундан жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари, шу жумладан, томорқа ер участкаларини суғориш учун сувдан умумий фойдаланиши мустасно.

Ҳиндистон ҳаво кучлари тунги зарбада тўртта масжидга ҳужум қилди

Бу ҳақда Покистон армияси матбуот хизмати вазифасини бажарувчи Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ИСПР) бош директори генерал-лейтенант Аҳмад Шариф Чаудри маълум қилди, дея хабар беради Pakistan Daily нашри.

Туркия Ташқи ишлар вазири Хакан Фидан Покистонлик ҳамкасби Муҳаммад Ишоқ Дар билан телефон орқали суҳбатлашди

Суҳбат Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги сўнгги воқеаларга бағишланган.

Франция Европа тарихидаги энг йирик ҳарбий кема - янги PANG ядровий самолёт ташувчи кемасини қуришга тайёрланмоқда

2038-йилга келиб Франция ҳарбий-денгиз кучлари иккита ядро реакторига эга ва сиғими 78 минг тонна бўлган самолёт ташувчи кемани олишни режалаштирмоқда. Самолёт ташувчининг узунлиги 310 м, кенглиги 85 м бўлади. Унинг ҳаво гуруҳи ҳар хил турдаги 40 дан ортиқ самолётлардан иборат бўлади. Ҳаво мудофааси ва яқин мудофаа тизимлари, шу жумладан лазер тизимлари.

Москва–Таиланд самолёти Ўзбекистондан қайтиб кетди

Москвадан Пхукет (Таиланд)га учган самолёт Ўзбекистон осмонига келиб ортига қайтди.

Литва ва Латвия Вучич самолётига осмонни ёпди — Ғалаба кунига Москвага йўл тўсилди

"Вечерне Новости" газетаси хабар беришича, Литва ва Латвия Вучичнинг Ғалаба кунини нишонлаш учун Москвага йўл олган самолётига ўз ҳудудлари устидан учиб ўтишни тақиқлади.