НАТО Шимолий Корея қўшинлари Россия Федерациясига ўтказилганини тасдиқлади.
"Агар бу қўшинлар Украинада жанг қилиш учун юборилган бўлса, бу Шимолий Кореянинг Россиянинг ноқонуний урушини қўллаб-қувватлаши сезиларли даражада кучайганини англатади, бошқа томондан эса бу Россиянинг олдинги чизиқдаги муҳим йўқотишларининг яна бир белгисидир", деди НАТО матбуот котиби Фараҳ Даҳлалла.
Унинг сўзларига кўра, альянс аъзолари маслаҳатлашувлар ўтказмоқда ва Жанубий Кореядан ҳозирги вазиятга ойдинлик киритишни кутмоқда.
Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам Шимолий Корея қўшинлари Россия ҳудудига жўнатилгани ҳақида далиллар борлигини маълум қилган, бироқ бундан кўзланган мақсад ҳозирча номаълум эканлигини айтганди.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.