Буюк Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари Жон Ҳили ҳарбий саноат ва Германия Қуролли кучлари билан ҳамкорликни ўз ичига олган келишувни "улкан миқёсдаги ва муҳим аҳамиятга эга" деб атади.
"Trinity House Agreement номини олган шартнома биринчи навбатда, Европада хавфсизликка эришишга хизмат қилади. Шу билан бирга, Лондон ва Берлинга Россия президенти Владимир Путин томонидан олиб борилаётган “бўлиниш ва вайронагарчилик” сиёсатига қарши бирлашишга имкон беради. Украинадаги уруш Европадаги хавфсизликни оддий масала деб қабул қилмаслигимиз кераклигини кўрсатди", — дея маълум қилди Германия Мудофаа вазири Борис Писториус шартнома имзолангандан кейин Лондонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Германия Мудофаа вазирининг аниқлик киритишича, Берлин ва Лондон ўртасидаги келишув янги узоқ масофали қуролларни ишлаб чиқиш, Буюк Британияда Rheinmetall томонидан танклар ишлаб чиқариш, шунингдек, NATO'нинг шарқий чегарасида қўшма машғулотлар ўтказишни назарда тутади.
DPA агентлиги маълумотларига кўра, келишувлар немис разведка самолётларини Шотландияда жойлаштириш ва дронлар томонидан қувватланадиган танк бирликларини яратишни назарда тутади.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.