Тошкентда ўзини деразадан ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл қутқарилди

Тошкентда ўзини деразадан ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл қутқарилди

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходимлари ўз жонига қасд қилган қизни қутқариб қолгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унда айтилишича, 25 октябрь куни соат 01:15 ларда Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Х.И. исмли аёл ўз жонига қасд қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Учтепа тумани ИИО ФМБ ППХ ходимлари етиб келган ва уларнинг тезкорлик амалга оширган саъй-ҳаракатлари туфайли Х.И.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ушбу ҳодисанинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар профилактика инспектори ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан ўрганилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Ҳаётда қандай вазият рўй беришидан қатъи назар, ҳар қандай ҳолатда ҳам муаммонинг ечими борлигини унутманг. Ўз жонига қасд қилиш — муаммонинг ечими эмас», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!