Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 12 апрель куни икки қиз бошқа бир қизни “самосуд” қилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолатга нима сабаб бўлгани айтилди.
Ҳолат 12 апрель куни содир бўлган эди. 2006 йилда туғилган Ҳ.С. ва 2007 йилда туғилган Д.У. қурилиши тугалланмаган объект ҳудудида жамоат тартибини бузиб вояга етмаган 2009 йилда туғилган С.Х.ни уриб, енгил тан жароҳати етказган. Ушбу мактаб директорининг сўзларига кўра, жанжалга миш-мишлар, чақимчилик сабаб бўлган.
Жабрланувчи бир беҳаё суратдаги қизни ўзидан юқори синфда ўқувчи қиз эканини айтиб, мактабда миш-миш тарқатган. Буни эшитган қиз эса уни дўппослаган.
Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳам ҳолат юзасидан муносабат билдирган. Маълум бўлишича, мактаб маъмурияти ушбу ҳолатдан 12 апрель куни кечки вақтда хабар топган.
13 апрель куни мактаб маъмурияти жанжал иштирокчиларининг ота-оналарини чақиртириб, улар билан тушунтириш ишларини олиб борган. Воқеа юзасидан Янгиҳаёт тумани ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига мурожаат қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Америка қамоқхонасида 12 йил вақт ўтказгандан сўнг баскетболчи Бритни Грайнер эвазига Россияга қайтган қурол савдогари Виктор Бут одатий иш билан шуғуллана бошлади. Энди у...
Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа ҳаракати, унинг бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Исроил томонидан тугатилгандан сўнг, биргаликда бошқарилади. Бу ҳақда Лондонда нашр этиладиган араб тилидаги Ал-Шарқ ал-Аwсат газетаси манбаларга таяниб хабар бермоқда .
НАТО келажаги хавф остида, чунки альянс жанг майдонида Россияни мағлуб эта олмайди. Бу фикрни Хелсинки университети профессори, геосиёсатчи Туомас Малинен Х ижтимоий тармоғида билдирди.
Эрон дунёдаги барча давлатлар орасида Қўшма Штатларнинг асосий душманидир. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти ва Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига номзод Камала Харрис CБС телеканалига берган интервьюсида маълум қилди .
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам худди нацистлар етакчиси Адолф Гитлер тўхтатилганидек тўхтатилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Х ижтимоий тармоғида ёзди.