Ғазода уруш бошлангандан бери AҚШ Исроилга 17,9 миллиард доллар берди
2023 йил 7 октябрдан, яъни Яқин Шарқда можаро авж олгандан буён Қўшма Штатлар Исроилга 17,9 миллиард доллар ҳарбий ёрдам кўрсатди. Ушбу маълумот Браун университети ҳисоботида келтирилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, бу миқдор жанговар ҳаракат бошлангандан кейинги бир йил учун энг кўп ҳисобланади.
Мазкур кўмакнинг асосий қисми ҳаво ҳужумида ишлатиладиган ўқ-дори, жумладан бир тоннага яқин қопқоқни тешувчи ўқ-дори ва бошқариладиган ракетадан иборат.
Бундан ташқари Исроилнинг “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизими учун 4 миллиард доллар ажратилган. Ҳисоботда, шунингдек, Украинага давлат томонидан ажратилган маблағдан фарқли ўлароқ, AҚШ 2023 йил 7 октябрдан буён Исроилга айнан қандай ҳарбий ёрдам кўрсатилгани тафсилоти ошкор қилинмагани таъкидланган.
Қайд этилишича, Президент Жо Байден маъмурияти ажратилаётган ёрдамнинг тўлиқ миқдори ва турини яширишга ҳаракат қилмоқда. 7 октябрдан бери AҚШ Яқин Шарқдаги “ҳарбий амалиёт”, жумладан Ямандаги хусийларга қарши 4,86 миллиард доллар сарфлади.
AҚШ Исроилнинг 1959 йилдан бери 251 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатган энг йирик доноридир. 1999 йилдан буён Қўшма Штатлар ҳар йили Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич 1999 йил 2.7, 2019 йил 3,8 миллиард долларга кўтарилган.