Bloomberg нашрининг ёзишича, Европа Иттифоқининг ташқи ҳаракатлар хизмати аъзо давлатларга Европа тинчлик жамғармасига ихтиёрий ҳисса қўшишга рухсат бериш масаласини кўриб чиқмоқда. Келажакда бу бир овоздан қўллаб-қувватлаш излашдан кўра, маблағларни берганларнинг розилиги билан ўтказиш имконини беради.
Венгрия бир йилдан кўпроқ вақт давомида ёрдамни тўхтатиш учун ўз овозидан фойдаланиб, аъзо давлатларни бошқа вариантларни излашга мажбур қилмоқда. Европа Иттифоқининг кўплаб муҳим қарорлари бир овоздан қабул қилиниши кераклигини ҳисобга олсак, режа қўллаб-қувватланадими, номаълум. Суҳбатдошларга кўра, ЕИ элчилари сешанба куни учрашиб, тафсилотларга аниқлик киритишади.
Бош вазир Виктор Орбан Россия қўшинлари бостириб кирганидан 2,5 йил ўтиб, Европа Иттифоқининг Украинага урушда ёрдам беришга уринишларига тобора кўпроқ қаршилик қилмоқда. Венгриянинг Киевни молиялаштириш масаласида муросасизлиги дипломатлар орасида Будапешт ветосини қандай нейтраллаш борасидаги мунозараларга сабаб бўлди.
Ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасининг айни пайтдаги вақтинчалик бош мураббийи Тимур Кападзе истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Пауло Бентуни бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабар Хитой матбуотида умид учқунларини уйғотди.
Бутун дунёда ҳомиладор аёлларнинг ярмидан кўпи оғриқ ва иситмани даволаш учун қабул қиладиган парацетамол (ацетаминофен) болаларда асаб тизими ривожланишининг бузилиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.
Янги тадқиқотга кўра, тропик ҳудудларда ўрмонларни кесиш натижасида ҳосил бўлган иссиқлик билан боғлиқ касалликлар сўнгги 20 йилда ярим миллиондан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.
Ғазо секторидаги тиббий манбалар душанба, 25 август куни хабар беришича, сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторидаги шифохоналарда очлик ва камоқатдан 11 нафар фуқаро, шу жумладан икки нафар бола ҳалок бўлган.
Кўллар ҳудудининг дурдонаси бўлмиш Бурдур вилояти Туркиянинг Ўрта ер денгизи минтақасида жойлашган. У кўплаб тарихий ва маданий бойликлар, жумладан, қадимий шаҳарлар, тепаликлар, карвонсаройлар, қаср ва масжидлар, шунингдек, табиий гўзалликлари, жумладан, кўллар, ғорлар, қўриқхоналар, боғлар ва платолар билан машҳурдир. Вилоят тарихда Фригия, Рим, Пергамон қироллиги ва Византия даврларини бошдан кечирган.
Меҳнат муҳофазаси – бу ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида ҳаёти ва саломатлигини сақлашга қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий, ташкилкий, техник ва гигиеник чоралар мажмуасидир.
25 август, душанба куни Исроил ҳаво кучлари Жанубий Ғазода жойлашган Нассер шифохонасига икки йирик ҳужумни амалга оширди. Хабарларга кўра, ҳужумлар оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар журналист бор.
Воқеа содир бўлган куни эса мактабга кетиш учун ҳозирлик кўраётган укасини ака ҳовли четидаги қўшимча бинога судраб кириб, унинг бош, бўйин, кўкрак қафаси, ияк соҳаси каби аъзоларига пичоқ билан тан жароҳати етказади.