Европа Иттифоқи облигацияларнинг ўрта ва узоқ муддатли траншларини сотиш орқали 10 миллиард евро (11 миллиард доллар) йиғишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ "тўртинчи чоракда биринчи маблағларни жалб қилишни мақсад қилган ҳолда, 2027 йил декабрь ва 2039 йил октябрь ойларида муддати тугайдиган кўпроқ облигацияларни банклар орқали сотмоқда".
Нашрнинг таъкидлашича, бундай синдикатланган қарз "ҳукуматларга сармоядорлар базасини диверсификация қилиш билан бирга катта суммаларни тезда жалб қилиш имконини беради".
Financial Times таъкидлаганидек, блокнинг ўз облигацияларини чиқариш аъзо давлатлар 2020 йилда 2027 йилгача мўлжалланган NextGenerationEU дастури бўйича умумий қарз бериш тўғрисида келишувга эришгандан сўнг тез ўсишни бошлади. Европа иқтисодиётини тиклаш ва барқарор ривожланишнинг кенг қамровли режаси иқтисодларга пандемия оқибатларидан халос бўлишга ёрдам бериш ҳамда Европанинг яшил ва рақамли ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Уни амалга ошириш учун тахминан 800 миллиард евро керак бўлади.
Мажбуриятларга кўра, Брюссел 2028 йилдан бошлаб NextGenerationEU учун кредитларни тўлашни бошлаши керак.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
2024 йил 5 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 1981 йилда туғилган ҳуқуқбузар ўзининг яшаш хонадонида жабрланувчи аёлга ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабаб унга жазо тайинланди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.