Мексиканинг Чильпансинго шаҳри (Герреро штатининг маъмурий маркази) мэри Алехандро Аркос ўз лавозимига киришганидан олти кун ўтиб ўлдирилди. Уч кун олдин шаҳар ҳукуматининг янги котиби Франсиско Тапия отиб ўлдирилган эди. Reuters агентлигининг қайд этишича, Мексика штатида 2 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловлар арафасида давлат лавозимларига олти нафар номзод ўлдирилган.
Чильпансинго шаҳри Мексиканинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, 280 мингга яқин аҳолига эга. Reuters хабарида айтилишича, Герреро ҳукумат амалдорлари ва журналистлар учун энг хавфли штатлардан бири.
Алехандро Аркоснинг ўлдирилиши бўйича жиноий иш очилган. Унинг ўлими мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда пикап томида кесилган бош ва олд йўловчи ўриндиғида ўтирган жасад тасвирланган суратлар эълон қилингандан кейингина расман тасдиқланди. Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, фотосуратларда Алехандро Аркоснинг жасади акс этган. Суратларнинг ҳақиқийлиги расман тасдиқланмаган.
Алехандро Аркоснинг ижтимоий тармоқларидан маълум бўлишича, у сўнгги кунларда "Жон" тўфони ортидан табиий офатларга ёрдам бериш ишларини назорат қилиб келган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.