Тошкентда илк бор транспорт соҳасида халқаро анжуман бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор транспорт соҳасида халқаро анжуман бўлиб ўтади

20 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтувчи «Марказий осиё Халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар» мавзусидаги Халқаро анжуман бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Дарё»га «Ўзавтотранс» агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Анжуманда жаҳоннинг йирик бозорларига олиб чиқадиган кўп қиррали транспорт-коммуникация тармоқларини шакллантириш бўйича истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда амалга ошириш масаласи муҳокама қилинади.

Ўзбекистонда транспорт логистикасини ривожлантириш, ундаги хизмат турларини замонавийлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Автомобиль транспорти Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги комплексининг асосий ажралмас қисми бўлиб, муҳим иқтисодий, ижтимоий ва стратегик функцияларни амалга оширади.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ҳозирда мультимодал транспорт коридорларини яратиш, контейнерларда юк ташишга ихтисослашган йирик транспорт компанияларини тузиш соҳага автоматик бошқарув тизимини жорий этиш, замон талабларига мос автостанция ва автовокзалларни барпо этиш, замонавий ахборот коммуникацион технологияларни ва бизнес бошқарув усулларининг энг илғор шаклларини соҳага тадбиқ этиш борасида исчил ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспортида ташувларни тартибга солувчи 9 та халқаро конвенция ва 2 та халқаро битимнинг аъзоси ҳисобланади. Европа, Осиё ва МДҲнинг 29 та давлати билан автомобилда халқаро ташувлар соҳасини тартибга солувчи иккитомонлама ҳукуматлараро битимлар имзоланган. Булар — Туркия, Украина, Эрон, Беларусь, Грузия, Молдова, Туркманистон, Латвия, Руминия, Қирғизистон, Словакия, Литва, Финляндия, Болгария, Греция, Чехия, Россия, Италия, Германия, Австрия, Швейцария, Венгрия, Голландия, Польша, Словения, Қозоғистон, Хитой, Испания ва Тожикистондир.

Бундан ташқари, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо-давлатлар ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобиль ташувлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги ҳамда Эрон Ислом Республикаси, Уммон султонлиги, Қатар , Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги кўп томонлама битимлар ҳам имзоланган.

Шунингдек, миллий автоташувчилар томонидан амалга оширилаётган ташувлар географиясини кенгайтириш мақсадида, айни пайтда Озарбайжон, Франция, Эстония ва Бельгия давлатлари билан автомобилда халқаро ташувлар тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар тузиш, шунингдек Эрон ва Беларусь давлатлари билан амалдаги битимларни янгилаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Автомобильда халқаро ташишларни амалга ошираётган миллий ташувчиларнинг катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари паркини янгилаш ва модернизация қилиш мақсадида бир қатор имтиёзлар берилди.

Ҳозирги кунда ўз фаолиятларини талаб даражасида шакллантира олган 529 га яқин миллий транспорт компаниялари автомобилда халқаро юк ташувларини амалга ошириб, республикамизнинг экспорт маҳсулотларини жаҳон бозорига етказиб беришда ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Мазкур транспорт компанияларнинг таркибида 6000 тага яқин катта ҳажмли автотранспорт воситалари мавжуд.

Автомобильда халқаро ташишларни амалга ошираётган миллий ташувчиларнинг катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари паркини янгилаш ва модернизация қилиш мақсадида бир қатор имтиёзлар берилди.

Қолаверса аҳолига қулайликлар яратиш уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш мақсадида қўшни давлатлар билан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Агентлик ва «Миллий банк» томонидан йўловчиларни халқаро йўналишларда ташишга ихтисослашган UZAUTOТRANС SERVICE МЧЖ ташкил этилди. Ушбу корхона жорий йилнинг охирига қадар камида 100 дона кўп ўринли автобуслар харид қилиб янги йўналишларда ташувларни амалга оширишни бошлайди. Мазкур ишлар натижаси ўлароқ бугун пойтахтимиз Тошкент шаҳридан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия Федерациясининг бир қатор шаҳарларига халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилди.

Тошкент—Чимкент, Тошкент—Олмота, Тошкент—Қизилўрда, Нукус—Уч Қунир, Тошкент—Бишкек, Тошкент—Хўжанд, Термиз—Душанбе, Денов—Душанбе, Самарқанд—Панжикент ва Тошкент—Нижний Новгород йўналишлари бўйлаб халқаро автобус қатновлари йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, «Тошкент—Туркистон», «Нукус—Актау», «Тошкент—Тароз», «Андижон—Ўш», «Тошкент—Иссиқкўл», «Тошкент—Омск», «Тошкент—Уфа—Казан» ва бошқа йўналишларни очиш бўйича тегишли қатнов ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда келишилмоқда.

Транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида 2018 йилдаги дастурга мувофиқ 12 та автостанцияда қурилиш ишлари ва 7 та автостанцияда реконструкция ишлари давом этмоқда. Бугунги кунгача ушбу дастурда кўзда тутилган Янгиер шаҳридаги автостанцияда қурилиш ишлари ва Навоий вилояти Кармана шаҳридаги автостанцияда реконструкцияишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.

Агентлик томонидан «Тошкент» автовокзалини реконструкция қилиш ишлари бошланди ва 2019 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шунингдек, «Зомин» автостанциясини қурилиши давом эттирилмоқда.

Халқаро конференция доирасидаги шў’ба йиғилишида:

— автотранспорти хизматлари умумий бозорининг асосий йўналишлари ва шакиллантириш принциплари;

— асосий халқаро транспорт йўлаклари бўйлаб автомобилда халқаро ташишларни ривожлантиришда инновацион ва электрон воситаларнинг роли;

— Марказий Осиё мамалакатлари автотранспорт компанияларининг янги форматлари ва ҳамкорлик услублари;

— автомобилда халқаро ташишларда қўлланилаётган стандартларни унификация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

— юк ва йўловчиларни ташишда халқаро автомобиль йўллари - асосий магистраллар каби масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!