Тошкент вилоятида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент вилоятида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М. А. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган 750 флакон “Remdisivir for Injektor 100mg” номли дори воситаларини 30 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.А. 3 турдаги 10 740 қути дори воситаларини 10 200 АҚШ долларига дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!