Тошкент шаҳар ИИББ: ёшларнинг муаммолари ўрганилди

Тошкент шаҳар ИИББ: ёшларнинг муаммолари ўрганилди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари, полковник Муродилла Алиқориев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Юнусобод туманида яшовчи ёшларнинг муаммоларини “хонадонбай” ўрганди. Ўрганишлар давомида ёшларнинг бандлик, спорт билан шуғулланиш ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий йўналишдаги муаммолари тингланиб, ҳал этиш чоралари белгиланди.

Жумладан, ишчи гуруҳ “Регистон” маҳалласида бўлиб, “қизил” ва “сариқ” тоифага киритилган ёшларнинг яшаш шароити ва оилавий аҳволи ўрганилди. Мазкур маҳалла фуқароси Садулла Г. суҳбат давомида маҳаллада ишсизлар рўйхатида туришини ҳамда доимий ишга жойлашишда қийинчиликлар мавжудлигини маълум қилди. Ўрганишлар натижасида фуқаронинг муаммоси жойида ҳал этилди ва синов мудатти асосида доимий ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари шу маҳаллада яшовчи Фарангиз Э. билан учрашув давомида бу йил мактабни битириб олий ўқув юртига кириш нияти борлигини айтди. Фуқаронинг барча муаммолари тингланиб, ижтимоий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарурий чоралар белгилаб олинди.

Айтиш керакки, ҳудудларда ташкил этилаётган бу каби тадбирлар ёшлар муаммоларини тизимли ҳал этиш имконини бермоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!