Тошкент— Қарши — Тошкент йўналишида авиақатновлар қайта тикланади

Тошкент— Қарши — Тошкент йўналишида авиақатновлар қайта тикланади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ томонидан Тошкент Қарши Тошкент авиақатнови қайта тикланади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 2 ноябрдан бошлаб "Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ Тошкент— Қарши — Тошкент йўналишида авиақатновларни қайта тиклайди.

Парвозлар ҳафтасига икки марта, сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Парвоз вақтлари:

Тошкентдан учиш: 19:00
Қаршига келиш: 20:00
Қаршидан учиш: 20:40
Тошкентга келиш: 21:40

Маълумот учун: авиачипталар нархи Тошкент-Қарши йўналишида 212 минг сўмдан, Тошкент Қарши Тошкент йўналишида эса 373 минг сўмдан бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!