Толибон Исроил-Америка зарбаларини кутмоқда

 Толибон Исроил-Америка зарбаларини кутмоқда

Толибон разведкаси Исроил ва Қўшма Штатлар яқин орада Афғонистон ҳудудига зарбалар беришини маълум қилди, чунки у ерда Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти вакиллари жойлашган.

Россия сиёсатшунослар жамияти таҳлилий маркази раҳбари ва Афғонистон сиёсатини ўрганиш маркази раҳбари Андрей Серенко Афғонистондаги манбаларига таяниб, ўзининг ТГ каналида «Толибон» қуйидаги хабарларни тарқатаётганини ёзди: “Исроил тайёрланмоқда. Қўшма Штатлар кўмагида аксилтеррор ҳаво операцияси ўтказилади, унинг давомида Ғарбий Афғонистонда жойлашган нишонларга ҳаво зарбалари берилади.

Толибонга кўра, Ҳизбуллоҳ қўмондонлари Ҳирот ва Фараҳ вилоятларида жойлашган ва нишонга олинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!