Октябрь ойи учун кутилаётган об—ҳаво прогнози эълон қилинди

Октябрь ойи учун кутилаётган об—ҳаво прогнози эълон қилинди

Октябрь ойи ёғингарчилик режими бўйича қуруқроқ, ҳарорат режими бўйича меъёр атрофида ва ундан бироз иссиқ бўлиши мумкин.

Ўзгидрометнинг ой учун тақдим этган маслаҳатомуз прогнозига кўра, октябрнинг иккинчи ўн кунлигида жойларда тунги ҳарорат минимумлари +0 +5 даражагача пасайиши мумкин.

Ойнинг учунчи ўн кунлигида эса баъзи ҳудудларда мавсум учун илк совуқ уриш ходисалари (тупроқ сирт хароратининг нол даражадан пасайиши) кузатилиши мумкин.

Ёғин режимида афсуски ой қуруқроқ бўлиши кутилаяпти. Фақат, шимол, чўл ва жанубий вилоятлардагина меъёрий ёғингарчилик бўлиши мумкин


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!