“Насаф” сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

“Насаф” сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Футбол бўйича ОЧЛ-2 турнирининг 2-туридан ўрин олган ўйин 2 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Д гуруҳи марказий ўйинида «Насаф» (4) ўз майдонида «Шабоб Ал Аҳли»ни (3) қабул қилиб, Марушичнин дубли эвазига камбэк қилди ва пешқадамга айланди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида Матеусао ҳисобни очди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимда қаршиликлар фаолроқ ҳаракат қилди ва 83-дақиқага келиб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Зоран Марушич гол муаллифига айланди. 90+2-дақиқада эса Марушич яна бир бор дарвозани ишғол этди ва “Насаф”га ғалаба келтирди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Ал Ҳусайн» (0) Иорданияда «Ал Кувайт»ни (1) қабул қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!