Хитой давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Президент Си Цзиньпин россиялик ҳамкасби ва иттифоқчиси Владимир Путинга ҳамкорликни «кенгайтиришга» тайёрлигини айтган.
Си шунингдек, ўзининг ва Путиннинг сўнгги йилларда «бир аср мобайнида кўрилмаган катта ўзгаришлар шароитида» алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.
«Икки томон ўртасидаги сиёсий ўзаро ишонч чуқурлашишда давом этди, амалий ҳамкорлик ажойиб натижаларга эришди», — деди у.
Бу гаплар Хитойда Коммунистик партия ҳукмронлигининг 75 йиллиги ва ундан сўнг икки томонлама дипломатик алоқалар ўрнатилганининг нишонланиши чоғида айтилди.
Сини юбилей билан табриклаган Путин, Россия Хитой Халқ Республикасини тан олган биринчи давлат эканини айтди.
Си Путиннинг энг яқин иттифоқчиларидан бири. 2022 йилда Пекин ва Москва Россия Украинага кенг миқёсли бостириб кириши арафасида муносабатларини «чегарасиз» деб таърифлаган эди.
Ўшандан бери Хитой Ғарб етакчилари томонидан босимга учраган ва улар Си Цзиньпинни Украинадаги урушни тугатиш учун Путинга таъсир ўтказишга ундайди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.