Украина дронлар ишлаб чиқаришни кучайтирмоқда

Украина дронлар ишлаб чиқаришни кучайтирмоқда

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, унинг мамлакати йилига 4 миллион дрон ишлаб чиқаришга қодир — бу саноат 2022 йилда Россия уруш бошлашидан олдин Украинада деярли йўқ эди.

«Россиянинг доимий зарбалари остида кенг кўламли урушнинг ўта оғир шароитларида украиналиклар деярли янги мудофаа саноатини қуришга муваффақ бўлишди», деди Зеленский.

Бош вазир Денис Шмигал Украина 2023 йилда умумий ички қурол ишлаб чиқаришни уч баравар оширганини айтиб, жорий йилнинг атиги саккиз ойида бу ҳажм икки баробарга ошганини айтди.

Бироқ Украина бу даъвони тасдиқловчи батафсил рақамларни келтирмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!