Олимлар Эверестнинг ўсаётганини аниқлади

Олимлар Эверестнинг ўсаётганини аниқлади

Хитойлик олимлар сайёрадаги энг баланд тоғ чўққиси жойлашган Ҳимолой тоғ тизимида содир бўлаётган жараёнларнинг компьютер моделини ишлаб чиқишди.

Улар тахминан 90 минг йил олдин Ҳимолой тоғларини кесиб ўтувчи Непалдаги энг катта дарё – Аруннинг ирмоғларида сезиларли ўзгаришлар содир бўлганлигини аниқлашди.

Олимларнинг фикрига кўра, Эверест йилига 0,16-0,53 миллиметрга “ўсяпти”. Энди унинг баландлиги 8849 метр. Шунга ўхшаш жараёнлар қўшни Лхоцзе ва Макалу чўққиларига таъсир қилади. Тадқиқотчилар таъкидлаганидек, ўсиш жараёни чексиз давом этмайди.

“Бу дарё тизими янги мувозанат ҳолатига келгунига қадар давом этади”, деб таъкидлайди тадқиқот муаллифларидан бири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!