Павел Дуров: энди Telegram янада хавфсизроқ

Павел Дуров: энди Telegram янада хавфсизроқ

Павел Дуров энди Telegram янада хавфсизроқ бўлганини, фойдаланувчилар учун эса ўзгаришлар камлигини айтди.

"Telegram 2018 йилдан буён тажовузкорларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қилиш имкониятига эга. Бу жараён сўнгги воқеалардан анча олдин бошланган", дея маълум қилди миллиардер ўзининг Telegram аккаунтида.

Платформа эгасининг сўзларига кўра, 2024 йилнинг учинчи чорагида Европада сўровлар сонининг кўпайиши Европа расмийлари ўз сўровлари учун Telegram билан тўғрироқ алоқа линиясини танлашни бошлагани билан боғлиқ.

Дуров платформанинг асосий ишлаш тамойиллари ўзгармаганлигига ишонтирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!