Эрдўғaн: "Исроил давлат эмас, қотиллар тўдаси"
Сиёсатчи Ливан ва Фаластиндан кейин Исроилнинг навбатдаги нишони Туркия бўлиши мумкинлигини айтди:
"Фаластин ва Ливандан кейин "ваъда қилинган ер" деган аҳмоқона ғоя билан ҳаракат қилаётган Исроил раҳбарияти бизнинг ватанимизни нишонга олади. Босқин, террор ва тажовуз аллақачон остонамизда. Бизнинг олдимизда қонунга кўра иш кўрадиган давлат эмас, балки қон билан озиқланадиган, ишғолдан семирган қотиллар тўдаси турибди".
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).