Алишер Навоийнинг "Хамса" асари араб тилига таржима қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонасида Юнус Эмре номидаги Турк маданияти маркази директори Эмин Бойраз билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Учрашувда умумтуркий маданиятни Мисрда ва бошқа араб давлатларида тарғиб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Алишер Навоий тўғрисида араб дунёсида маълумотлар ниҳоятда камлигини қайд этишди. Шу пайтга қадар турк мумтоз адабиёти дурдоналари, ғазал ва рубоийлари араб тилига етарли даражада ўгирилмаган.
“Мулоқот чоғида ушбу йўналишда яқиндан ҳамкорлик қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди. Жумладан, Ўзбекистон ва Туркия олимлари, Мисрдаги туркийшунослар кўмагида Алишер Навоийнинг "Хамса" асарини араб тилига таржима қилиш истиқболлари кўриб чиқилди ва ушбу йўналишда адабий алоқаларни ўрнатишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, томонлар Навоий ва унинг ижоди, ал-Фарғоний томонидан лойиҳалаштирилган Қоҳира Нилометри ва эски Қоҳирадаги Ибн Тулун масжидига оид араб ва инглиз тилларида ҳужжатли фильмлар суратга олиш муҳимлигини ҳам таъкидлашди.
Маълумот учун, Навоийнинг "Хамса" асари 1483-1485 йилларда ёзилган. У беш достондан иборат: "Ҳайрат ул-аброр" ("Яхши кишиларнинг ҳайратланиши"), "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Сабъаи сайёр" ("Етти сайёра") ва "Садди Искандарий" ("Искандар девори").
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.