Клаудия Шейнбаум расман Мексика президенти лавозимига киришди. Тантанали инаугурация маросими республика Конгрессининг йиғилишлари ўтказиладиган Мехикодаги Сан-Ласаро саройида бўлиб ўтмоқда.
Таъкидланишича, Шейнбум президентликдан кетаётган Андрес Мануэл Лопес Обрадор гувоҳлигида қасамёд келтириб бўлгач, Депутатлар палатаси президиуми раиси Ифигения Мартинес Эрнандес унга президент ҳокимиятининг рамзларидан бири — Мексика байроғи рангидаги президентлик тасмасини топширган.
Маълумотларга кўра, Шейнбаумнинг давлат раҳбари лавозимидаги биринчи мурожаати мамлакат халқига йўлланади, шундан кейин у Мехико марказий майдонида жойлашган Сокало президентлик саройига йўл олади. У ерда Шейнбаум ўзи томонидан шакллантирилган ҳукуматнинг қасамёдини қабул қилади, инаугурацияга келган чет эл давлатлари етакчилари билан учрашади. Сўнг президент саройининг айвонида мамлакатнинг туб халқи вакиллари унга президентлик ҳокимиятининг яна бир ажралмас атрибути — президент асосини топширади.
Клаудия Шейнбаум 2 июн куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳукмрон Morena партиясидан номзод ғалаба қозонганди. Андрес Мануэл Лопес Обрадор таъкидлаганидек, у нафақат республика мавжуд бўлган 200 йил ичида биринчи аёл президент, балки мамлакат тарихида энг кўп овоз тўплаган президент бўлди.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
2024 йил 5 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 1981 йилда туғилган ҳуқуқбузар ўзининг яшаш хонадонида жабрланувчи аёлга ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабаб унга жазо тайинланди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.