Толибон Афғонистонда наша етиштиришни тақиқлади

Толибон Афғонистонда наша етиштиришни тақиқлади

Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода бутун мамлакат бўйлаб каноп (наша) етиштиришни тақиқлади. Бу ҳақда ҳукмрон режимнинг расмий вакили Забиуллоҳ Мужоҳид ижтимоий тармоқда маълум қилди. «Толибон» Афғонистонни 2021 йил августида эгаллаб олган.

«Толибон» етакчисининг фармонида айтилишича, «бутун мамлакат бўйлаб каноп етиштириш қатъиян ман этилади, шундан кейин ҳеч ким ўз ерига каноп эка олмайди, агар кимдир ўз ерига каноп экса, у йўқ қилинади». Бу ҳақда Darivoa ёзди.

«Толибон» раҳбари, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ва тергов органларига жиноятчиларни жавобгарликка тортиш, судларга эса «уларни шариат қонунлари асосида жазолаш»ни топширган.

Ҳужжат тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва расмий газетада эълон қилинади.

2022 йил декабр ойида Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат бўйлаб кўкнори етиштириш тақиқланганини эълон қилган эди. Кўкнорининг етилмаган дуккакларидан опий олинади - қуюқлашган сутли шарбат, ундан морфин ва кодеин ажратилади.

Афғонистон дунёдаги энг кўп афюн ишлаб чиқарувчи ва энг кўп наша етиштирувчи давлатлардан биридир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!