Тошкентда ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 59 та уй-жой қурилиши тўхтатилди, объектлар электр таъминотидан узиб қўйилди. Чунки зарур рухсат берувчи ҳужжатлар, экспертиза хулосалари ва техник маълумотномаларни олмасдан қурилишни бошлаб, фуқароларга ноқонуний равишда уй-жой сотишга уринилган.
Натижада айрим фуқаролар уй-жойсиз қолмоқда.
Тошкент ҳокимлиги пойтахт аҳолисига мурожаат қиларкан, уй-жой харид қилишда ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш ва қуйидагиларга амал қилишга чақирди:
- сотиб олаётган кўчмас мулкка оид барча ҳужжатларнинг асл нусхаларини (кадастр, экспертиза хулосалари ва кенгаш қарорлари, техник кўрик далолатномаси) талаб қилиш ва уларни синчковлик билан текшириш;
- сотувчиларга пулни нақд ёки норасмий йўллар билан бермаслик, шартноманинг барча бандларини диққат билан ўрганиб чиқиш;
- қурувчи ёки обектнинг қонунийлиги хусусида озгина шубҳа туғилса, шунингдек, компания ҳужжатларни тақдим этишни пайсалга солса, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий ботига мурожаат этиш. Шунда обектнинг қонуний мақоми ҳақида маълумот берилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.