Австрия ташқи ишлар вазири Беате Майнль-Райзингер мамлакатнинг нейтралликдан воз кечиши ва НАТОга қўшилиши масаласини жамоатчилик муҳокамасига тайёр эканини маълум қилди.
Die Welt нашрига берган интервьюсида у шундай деди: кучаяётган беқарорлик ва «Россиянинг тобора тажовузкор сиёсат» юритаётгани шароитида Австриянинг олдинги мақоми энди ишончли ҳимояни таъминламайди.
📣 Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирча мамлакатда НАТОга аъзо бўлиш учун на парламентда, на жамоатчилик орасида кўпчилик йўқ, аммо Австриянинг мудофаа сиёсати келажаги борасидаги муҳокама "жуда самарали бўлиши мумкин".
У мудофаа соҳасига инвестицияларни ошириш ва хавфсизлик бўйича ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Австрия 1955 йили оккупациячи қўшинлар чиқиб кетганидан сўнг ва суверенитет тикланганидан кейин "доимий нейтраллик" мақомини эълон қилган эди. Бироқ, Deutsche Welle таъкидлашича, Австрия шундан бери НАТО билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Аввалроқ Россия ТИВ вакили Мария Захарова Австрияни ғарб қуролларини ўз ҳудуди орқали транзит қилиш орқали нейтрал мақомни бузганликда айблаган эди.
Эслатиб ўтамиз, илгари нейтрал бўлган Финляндия ва Швеция 2023 ва 2024 йилларда НАТО аъзоси бўлишди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.