Мираброр Усмонов кубоги. Ўзбекистон ҳал қилувчи баҳсда Японияга ютқазиб, чемпионликни бой берди
Тошкентда ҳар йили анъанавий тарзда Мираброр Усмонов хотира турнири ўтказилади. Бу йилги турнирда Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Япониянинг U-23 жамоалари иштирок этишмоқда.
Бугун, 28 июл куни бўлиб ўтган учинчи ўйинда Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги мезбонлар япониялик тенгқурларига қарши саф тортди. Мазкур баҳс Япония футболчиларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
Шу тариқа, мусобақада юз фоизлик натижа қайд этган японияликлар чемпионликни қўлга киритди. 3 очкоси бор Ўзбекистон олимпия жамоаси 2-ўрин билан чекланди.
Мираброр Усмонов кубоги-2025
Ўзбекистон U-23 — Япония U-23 0:2
Гол: Шимамото 61, Иноуэ 88.
Ўзбекистон: 21.Эдем Неманов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 9.Шерзод Эсанов, 10.Беҳруз Асқаров, 11.Зафармурод Абдирахматов, 13.Асилбек Жумаев, 15.Диёр Ортиқбоев, 16.Самандар Мавлонқулов, 17.Нодир Абдураззоқов, 20.Маҳмуд Маҳамаджонов, 22.Отабек Аҳадов.
Япония: 1.Масатака Кобаяши, 2.Ҳаруто Матсумото, 3.Каито Тсучия, 4.Ҳайато Тариқканаи Окабе, 5.Канта Секитоми, 6.Жоэи Ямамото, 8.Юдаи Шимамото, 13.Косуке Ҳара, 14.Токумо Каваи, 19.Рикуто Андо, 24.Ален Иноуэ.
