"Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий соҳилнинг секинлик билан аннекция қилиниши ноқонунийдир. Бу дарҳол тўхтатилиши керак. Бундан ташқари, Ғазо секторининг тўлиқ вайрон қилиниши қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Бу ҳам зудлик билан тўхтатилиши лозим", — деди Антониу Гутерриш Нью-Йоркда бўлиб ўтган Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича халқаро конференцияда.
БМТ бош котибининг сўзларига кўра, “икки халқ - икки давлат” тамойилига асосланган ечим ҳеч қачон бунчалик узоқ бўлмаган.
Гутерриш 23 июлда Исроил Кнессети (парламенти) томонидан қабул қилинган резолюцияни ҳам қоралади. Мазкур резолюцияда “Исроил суверенитетини Яҳудия, Самария ва Иордан водийсига”, яъни Ғарбий соҳилдаги ҳудудларга ёйиш” назарда тутилган эди.
Маълумотл учун, Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини, Шарқий Қуддусни ва Ғазо секторини 1967 йилда Иордания, Миср, Сурия ва Ироққа қарши олиб борган “Олти кунлик уруш” давомида эгаллаб олган эди. Ўшандан бери Исроил Ғарбий соҳилда халқаро ҳуқуққа зид равишда ўнлаб яҳудий аҳоли пунктларини қурган. 2024 йилда БМТ Халқаро суди уларнинг қурилишини дарҳол тўхтатишга чақирди. Исроил бу қарорни танқид қилган ва уни тан олмаган. Ҳозирда Ғарбий соҳилда тахминан 500 минг яҳудий ва 3 миллион фаластинлик яшайди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.